...
МЕНЮ
ONLINE TV

22 июнь: Улуғ Ватан урушидан қолган доғ


14:43, 22.06.2016 Жамият
 6 065

1941 йил 22 июнь куни фашистлар Германияси Собиқ Иттифоққа ҳужум қилган эди.

Тарихда қонли доғ бўлиб қолган Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритди. Фашистларнинг ёвуз мақсад йўлида олиб борган вайронкор ҳаракатларидан кўплаб халқлар азият чекди, шу жумладан ўзбеклар ҳам.
 
Бугун,  22 июнь. Бу сана халқимиз хотирасида ўчмас доғ бўлиб қолган.  У тарихда бўлган қонли уруш йилларини эслатиб туради.
 
1941йил 22 июнь тонгида фашистлар Германияси уруш эълон қилмасдан Собиқ Иттифоқ ҳудудига бостириб кирди. Фашистлар  Германияси авиацияси жуда оз муддат  ичида Собиқ Иттифоқ чегарасидан анча ичкарига кириб боради. Лекин  мамлакатдаги халқларнинг матонати, ватанпарварлик ҳисси туфайли фашистлар ўз мақсадига ета олмади. Собиқ Иттифоқдаги миллатлар ичида ўзбек халқи Улуғ ватан урушида ўзининг катта ҳиссасини қўшди, босқинчиларнинг она Ватан тупроғини топташларига йўл қўймади.
 
Жами 1418 кун давом этган қонли уруш 1945 йил 9 май фашистларнинг тўлиқ мағлубияти билан тугади. Собиқ Иттифоқ уруш давомида 26.6 миллион одамини йўқотди, булар ичида бир неча юз минглаб ўзбек ўғлонлари ҳам бор эди. 
 
Иккинчи жаон урушига юртимиздан 1 миллион 433 230 киши сафарбар этилган.  Бир қараганда, бугун,  мамлакатимиз аҳолиси 30 миллиондан ошган бир пайтда бу рақам унча катта туюлмаслиги мумкин. Лекин 1941 йилда Ўзбекистон аҳолиси бор-йўғи 6,5 миллион кишини ташкил этган. Улардан 263 005 киши ҳалок бўлган. 132 670 киши бедарак йўқолган, 604 52 киши уйига ногирон бўлиб қайтган.
 
Президент Ислом Каримовнинг “Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир” асарида айтилганидек, “Иккинчи жаҳон урушига қандай қаралмасин, бу уруш қайси ғоя остида ва кимнинг қўли билан олиб борилган бўлмасин, ўз Ватани, эл-юртининг ёруғ келажаги, беғубор осмони учун жанг майдонларида ҳалок бўлганларни, ўз умрларини бевақт хазон қилган инсонларни доимо ёдда сақлаймиз. Бу аччиқ,  лекин олий ҳақиқатни унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ва бунга йўл ҳам бермаймиз. Уруш йиллари – Ўзбекистон тарихининг узвий бир қисми. Биз тарихимиздан бирор саҳифани ҳам олиб ташламаймиз. Бу тарих – бизники, уни унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”.
Руслан Сулаймонов

Теглар:22 июнь Улуғ ватан уруши Иккинчи жаҳон уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар