...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД Сурияда учта қишлоқни босиб олди


13:32, 22.06.2016 Олам
 4 186

Террористлар Сурия демократик кучларига қарши олиб борган жангда 28 жангчини ўлдирди.

ИШИД террористик ташкилоти Суриянинг Манбиж шаҳрида 20 июнь куни Суриянинг демократик кучлари (SDF)га қарши ҳужумга ўтган эди. Бу билан террорчилар шаҳар атрофида жойлашган  уч қишлоқни қайта босиб олдилар. Қишлоқлар учун бўлган жанглар оқибатида АҚШ қўллаб-қувватлаётган SDF’нинг 28 нафар жангчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Dailysabah” хабар бермоқда.
 
SDF вакилининг сўзларига кўра, улар Манбижни террорчилардан қайтариб олишга ҳаракат қилмоқда, аммо бутун шаҳар миналаштириб чиқилган. Шаҳарни озод этиш операцияси 20 кун олдин бошланган бўлсада, ичкарига киришнинг иложи бўлмаяпти.
 
Маълумот ўрнида, Манбиж шаҳри Алеппо вилоятида жойлашган.  Мазкур шаҳар 2012 йил 20 июлда Сурия ҳукуматига қарши кучлар қўлига ўтди.  2014 йилнинг январь ойида ИШИД Манбижни босиб олди. Жорий йилнинг 8 июнида SDF кучлари шаҳарни қуршаб олдилар.
Руслан Сулаймонов

Теглар:ИШИД Сурия Манбиж SDF 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!