...
МЕНЮ
ONLINE TV

2018 йилнинг 9 ойида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи кўпайди


21:20, 27.12.2018 Жамият
 6 683

Ташқи қарзнинг ярмидан кўпи давлат қарзи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йилнинг 9 ойи учун мамлакатнинг ташқи қарзини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси умумий ташқи қарзининг ҳажми 2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 16,4 млрд. долларни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 4,2 фоиз ёки 664,3 млн долларга ўсган.
 
Умумий ташқи қарзнинг 53 фоизи ёки 8,78 млрд доллари давлатга, 47 фоизи ёки 7,71 млрд доллари хусусий секторга тегишли.
 
Қайд этилишича, қарзнинг асосий қисми жалб этилишига кўра, узоқ муддатли қарз тоифасига киради.
 

 
2018 йилнинг 9 ойи учун жами қарздорликнинг ўсиши давлат секторига тўғри келмоқда (1,1 млрд долл.), шу билан бирга хусусий секторнинг қарздорлиги 466,2 млн долларга камайди. Шундай қилиб, давлат ташқи қарзи давлат лойиҳаларини молиялаштириш учун янги қарз олишларни жалб қилиш ҳисобига ўсиш тенденциясини сақлаб қолди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марказий банк Ташқи қарз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар