...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди қониқарсиз ишлаган “ГАИ”ларнинг маоши “қирқилади”


21:02, 27.12.2018 Жамият
 5 532

Бир марталик пул ушланишини ва мукофотни қўллаш тўғрисидаги қарорлар 5 нафар аъзодан иборат махсус комиссия томонидан қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш тартиби ва мезонлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Низомга мувофиқ, йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти эндиликда ҳар чоракда баҳолаб борилади.
 
Ҳар чорак ишларни баҳолаш якунларига кўра, фаолияти қониқарсиз деп топилган ЙПХ ходимларига нисбатан лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда пул ушлаб қолинади. Пул ушлаб қолиш интизомий жазо чораси ҳисобланмайди.
 
Баҳолаш якунларига кўра, фаолияти самарали деб топилган ЙПХ ходимлари эса лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда пул мукофоти билан тақдирланади.
 
Бир марталик пул ушланишини ва мукофотни қўллаш тўғрисидаги қарорлар 5 нафар аъзодан иборат махсус комиссия томонидан қабул қилинади.
 
ЙПХ ходимига нисбатан кетма-кет тўрт чоракда ҳам пул ушланиши тарзидаги чора қўлланилса, унинг фаолиятидаги камчиликлар тўғрисидаги масала комиссия мажлисларида ва ички ишлар органларининг интизомий кенгашида муҳокама қилинади.
 
Қуйида ДЙҲХХ ЙПХ ходимларига нисбатан бир марталик пул ушланиши тарзидаги иқтисодий таъсир чорасини қўллаш мезонлари келтирилган:
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Йўл-патруль хизмати Низом 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар