Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев сўзга чиқиб, кириб келаётган 2018 йилни номлаш бўйича таклиф билдириши кутилаётган эди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, ҳукумат вакиллари, Парламент аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари, элчихоналар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Анъанага кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев сўзга чиқиб, кириб келаётган 2018 йилни номлаш бўйича таклиф билдириши кутилаётган эди.
Тадбирда иштирок этаётган ишончли манбаларимиз етказган маълумотларга қараганда, Шавкат Мирзиёев нутқини якунлаган, унда 2018 йилнинг қандай номланиши юзасидан таклиф билдирмаган.
Маълум қилинишча, келаси йилга ном бериш бўйича қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йиғилишида эълон қилинади.
Айни дамда Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон” анжуманлар саройида бўлиб ўтаётган тантанали тадбирда концерт дастури тақдим этмоқда.