...
МЕНЮ
ONLINE TV

2018 йил Афғонистонда халқаро конференция ўтказилади


09:22, 06.12.2017 Жамият
 2 013

Афғонистон ва Ўзбекистон томони Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур қадамжоларини биргаликда тиклашга келишиб олдилар.

2018 йилда Афғонистонда Абу Райҳон Беруний илмий меросини ўрганиш бўйича халқаро конференция ўтказилади. Бундан ташқари, келаси йили Тошкентда олима аёлларга бағишланган халқаро симпозиум ташкил этилади.
 
4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюрган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани иштирокида ўтган учрашув давомида маълум қилинди.  
 
Кенгайтирилган таркибда ўтказилган музокара давомида Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа алломаларимиз қадамжоларини биргаликда қайта тиклаш, таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича ҳам келишиб олинди. 
 
Шу мақсадда келаси йилда Афғонистонда Абу Райҳон Беруний илмий меросини ўрганиш бўйича халқаро конференция ўтказилиши маълум қилинди.
 
Аввалроқ, Ашраф Ғани ва Шавкат Мирзиёев ўртасида тор доирадаги учрашуви ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Кўксаройдаги музокаралар якунида Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг Қўшма баёноти имзоланди.
 
Шунингдек, ташриф доирасида умумий қиймати 500 миллион доллардан зиёд бўлган 40 дан ортиқ экспорт шартномаси имзоланди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ашраф Ғани Афғонистон Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар