Samsung қурилмалари сохталаштирилиш бўйича Apple қурилмаларидан олдинда
2017 йилда чиққан клонларнинг тахминан 36,23 фоизи Samsung нинг турли қурилмалари кўчирмалари бўлган. Иккинчи ўринда 7,72 фоиз билан Apple қурилмалари турибди. Кейинги ўринлар 7,75 фоиз билан Xiaomi, 4,46 фоиз билан OPPO ва 3,4 фоиз билан Huawei га тегишли. Шуни таъкидлаш жоизки, чакана савдода қалбаки маҳсулотлар билан курашни хитойлик брендлар ўтган йили бошлаган эди.
Ўтган йилнинг энг кўп нусха олинган қурилмаси Galaxy S7 Edge нинг европа версияси бўлган. Иккинчи ўринда Galaxy S7 Edge нинг хитой версияси, учинчи ўринда эса Galaxy S7 турибди.
Apple нинг энг кўп кўчирилган смартфони iPhone 7 Plus бўлган.