...
МЕНЮ
ONLINE TV

Apple компанияси iPhone X смартфонини ишлаб чиқаришни тўхтатади


12:04, 22.01.2018 Технология
 2 667

Apple компаниясининг ўтган йили тақдим этилган iPhone X смартфони мутлоқ муваффақиятсизликка учради.

“KGI Securities” компанияси таҳлилчиси Мин-Чи Куонинг билдиришича, Apple компаниясининг ўтган йили тақдим этилган iPhone X смартфони мутлоқ муваффақиятсизликка учради. Куонинг таъкидлашича, Apple шу йилнинг ўзида катта умидлар билдирган оламшумул смартфонини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Мин-Чи Куо Apple'нинг фаолиятига оид кўплаб тахминлар қилган ва уларнинг кўпи тасдиқланган.
 
Коунинг тахмин қилишича компания ҳозирги чоракда сотилиши режалаштирилган 20–30 миллион дона ўрнига, фақат 18 миллион дона флагман смартфонларини сота олади, холос. Ёзда эса янги флагман чиқиш арафасида iPhone X'га бўлган талаб тушиб кетади ва натижада Apple уни қўллаб қувватлашни тўхтатади.
 
Маълумот учун, Apple янги флагман чиққандан кейин эскиларининг нархини ҳеч туширмаган эди. Эски флагманларнинг нархи тушиши янги маҳсулотни олишга имкони йўқ фойдаланувчиларга аввалги версияларни арзонроқ нархда олиш имконини имкон беради
 
Бироқ, Мин-Чи Куо таъкидлашича iPhone X арзонлашмайди, аксинча, у шунчаки пештахталардан йўқолади.
 
Шу билан бир қаторда, таҳлилчи шу йилнинг ўзида яна учта янги модел чиқишини башорат қилди. Уларнинг иккиси iPhone X'нинг давомчиси бўлиб, диагонали 5,8 ва 6,5 дюмлик OLED-дисплейли бўлади. Учинчи смартфон бюджет модель ҳисобланиб, диагонали 6,1 дюймли  LED-дисплейи ва металл корпусга эга бўлади. Айнан улар смартфонлар савдоси умумий ҳажмини 10 фоизга ошириши кутилмоқда.
 
Лекин ҳозир буларнинг бари тахминлар, холос ва Мин-Чи Куо ҳам адашиши мумкин. Бошида у iPhone X нинг 90 миллион дона сотилиши ҳақида гапирган эди.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Apple iPhone X Мин-Чи Куо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!