...
МЕНЮ
ONLINE TV

2017 йилда пойтахтда киши бошига ўртача даромад 12,7 миллион сўмни ташкил этди


13:52, 09.02.2018 Жамият
 3 072

2017 йилда Ўзбекистонда аҳолининг умумий даромадлари 186 триллион 200 миллиард сўмни ташкил этди. Бу бир кишига ўртача 5 миллион 800 минг сўм деганидир.

2017 йилда Ўзбекистонда аҳолининг умумий даромадлари 186 триллион 200 миллиард сўмни ташкил этди. Бу бир кишига ўртача 5 миллион 800 минг сўм деганидир.
 
Ўтган йилда аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлар бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилган. Пойтахтда бу рақам 12 миллион 700 минг сўмни ташкил этган.
 
Давлат статистика қўмитаси Аҳоли турмуш даражаси ва кузатувлари статистикаси бошқармаси маълумотларига кўра, шунингдек, Навоий (9 миллион 100 минг сўм), Бухоро (6 миллион 700 минг сўм), Тошкент (6 миллион 100 минг сўм) ва Сирдарё (5 миллион 800 минг сўм) вилоятлари кўрсаткичлари республикадаги ўртача даражадан юқори бўлган.
 
2017 йилда аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг энг юқори ўсиш суръати Хоразм вилоятида қайд этилган – 16,8 фоиз. Шунингдек, Андижонда бу кўрсаткич ўтган йилда 2016 йилдагига нисбатан 14,7 фоизга, Сурхондарё вилоятида 14,5 фоизга ўсган.
 
“Аҳолининг умумий даромади пул даромадлари ва натура шаклидаги даромадлар, доимий асосда, такрорланувчи хусусиятга эга бўлган, йиллик ёки ундан кам вақт оралиғидаги даврда уй хўжалиги ёки унинг алоҳида аъзоларига тушадиган тушумлардан таркиб топади”, дея изоҳ берилади Статистика қўмитаси ҳисоботида.
Фирдавс БЕК

Теглар:ойлик даромад пул статистика нарх инфляция Тошкент аҳоли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар