...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент барпо этилаётган “Наврўз” маданият ва истироҳат боғи лойиҳалари билан танишди


13:11, 09.02.2018 Жамият
 2 993

Шавкат Мирзиёев Наврўз байрамини халқ сайли тарзида ўтказиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри туманларига ташрифи ҳақида хабар берган эдик.
 
Анҳор бўйида бунёд этилаётган бу боғдаги барча иншоотлар ўзбек халқ маънавияти, миллий қадриятларини ифода этади.
 
Жорий йил боғда “Наврўз” байрами тантаналари, маданий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган амфитеатр, қадимий ҳовлилар, устахоналар, айвонлар, чойхоналар ва миллий анъаналаримиз акс этган этнографик шаҳарча қурилади. 
 
Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами ҳақида тўхталиб шундай деди:
 
“Наврўзда маданиятимиз ва қадриятларимизнинг барча жиҳатлари намоён бўлади. Бу боғ ана шу бой миллий меросимизни тараннум этадиган жой бўлиши керак.
 
Шавкат Мирзиёев лойиҳаларни янада такомиллаштириш, Наврўз байрамини халқ сайли тарзида ўтказиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берди.
Икром Раҳмон

Теглар:Шавкат Мирзиёев Наврўз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар