...
МЕНЮ
ONLINE TV

2017 йилда Ўзбекистонга қанча сайёҳ ташриф буюрганини биласизми?


21:40, 15.01.2018 Жамият
 3 344

Туризм хизматлари эскпорти эса 2016 йилга нисбатан 24 фоизга ошиб, 1 миллиард 557 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Аввалроқ, бугун, 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузурида ташкил этилган Press-hall’да Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Азиз Абдуҳакимов журналистларнинг саволларига жавоб беришдан аввал, қўмитанинг бугунги фаолияти, 2017 йилда амалга оширилган ишлар, туризмни ривожлантириш борасидаги режалар ҳақида ҳисобот берди.
 
Абдуҳакимовга кўра, 2017 йилда Ўзбекистонга 2 миллион 520 минг нафардан ортиқ сайёҳлар ташриф буюрган бўлиб, бу 2016 йилга қараганда 24,3 фоизга кўп деганидир.
 
Туризм хизматлари эскпорти эса 2016 йилга нисбатан 24 фоизга ошиб, 1 миллиард 557 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда.
 
Ўтган йил давомида жами 101 та жойлаштириш воситалари ва 128 та туроператорлик хизматларини кўрсатувчи корхоналар ташкил этилиб, уларнинг бугунги кундаги сони 851 та жойлаштириш воситалари ва 561 туроператорларни ташкил этмоқда. 

Теглар:Press-hall’ Азиз Абдуҳакимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар