...
МЕНЮ
ONLINE TV

2017 йилда ойлик иш ҳақи инфляция даражасидан ортиқ даражада оширилади


11:29, 14.12.2016 Жамият
 18 808

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджети халқ фаровонлигини оширишга қаратилган стратегик мақсадларга тўла мос келади.

2017 йилда ялпи ички маҳсулот 7,8 фоизга ўсиши кутилмоқда. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш эса 6,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6,2 фоизга ўсиши тахмин қилинмоқда. Тошкентда 13 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида сенаторлар шундай хулосаларни қайд этишди.
 
Мажлис давомида сенаторлар 2017 йилги бюджетномани қабул қилиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилдилар. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджети мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларига, иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш тамойилларига, халқ фаровонлигини оширишга қаратилган стратегик мақсадларга тўла мос келади.
 
Ҳужжатда муҳандислик, йўл-транспорт ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш масалаларига инвестеция жалб этилиши белгиланди.
 
2017 йилда солиқ тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида асосий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкалари сақланиб қолинади. Бунда бюджет ташкилотлари ходимлари ойлик иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдорини инфляция даражасидан ортиқ даражада ошириш орқали аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини яна ошириш кўзда тутилган.
Дурдона Расулова

Теглар:Давлат бюджети Солиқ Олий Мажлис Сенати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар