...
МЕНЮ
ONLINE TV

2017 йилда маҳаллий дори воситалари нархи 44 фоизга пасайди


11:15, 19.01.2017 Жамият
 3 873

Тиббиётда кенг қўлланиладиган 300 дан ортиқ дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун муайян нархлар жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 31 октябрда “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг нархини белгилаш бўйича очиқ-ошкора механизмни жорий этиш мақсадида қабул қилинган қарор 2017 йил 1 январдан кучга кирди.
 
Мазкур қарорнинг ижроси сифатида жорий йилдан тиббиётда кенг қўлланиладиган 300 дан ортиқ номдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун муайян нархлар жорий этилди. Бу нархлар дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун жаҳон нархлари конъюнктурасини таҳлил қилиш асосида ўрнатилган тартибда ҳар чоракда белгиланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Ҳабибулло Жалилов маълум қилди.
 
Унинг айтишича, қарорда белгиланганидек, четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади. Бу эса дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг баҳоси сезиларли даражада пасайишига хизмат қилади.
 
2017 йилнинг 1 январидан республикамиздаги барча 5500 га яқин дорихоналарда “Истеъмолчилар бурчаги” ташкил этилмоқда. Бу бурчакларда 2016 ва 2017 йиллар учун барча дорихоналар учун мажбурий бўлган энг зарур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг минимал рўйхати, рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати, белгиланган нархларда сотиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чекланган нархлари, чекланган нархларда сотувга чиқариладиган маҳаллий дори воситалари ва тиббий буюмларнинг таққосий жадвали осиб қўйилади.
 
Мазкур жадваллар орқали 2017 йилда маҳаллий дори воситаларининг баҳоси 2016 йилдаги нархга нисбатан 44 фоизгача пасайганлиги маълум бўлди. Эндиликда аҳоли маҳаллий дори-дармонларни паст нархда сотиб олишлари мумкин бўлади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Дори-дармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар