...
МЕНЮ
ONLINE TV

2016 йилда Ўзбекистонда рўй берган энг муҳим воқеалар


13:35, 31.12.2016 Жамият
 4 916

Аввалроқ, 2016 йилдаги оғир йўқотишлар ҳақида мақола эълон қилган эдик. Бу галги мақоламиз 2016 йилдаги энг муҳим воқеаларга бағишланади.

Ҳаш-паш дегунча 2016 йил ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Бу йил ҳам қайғули ҳам қувончли воқеаларга тўла ўтди. Аввалроқ, 2016 йилдаги оғир йўқотишлар ҳақида мақола эълон қилган эдик. Бу галги мақоламиз 2016 йилдаги энг муҳим воқеаларга бағишланади.
 
Қирғизистон Президенти Ўзбекистонга ташриф буюрди
 
14-15 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев амалий ташриф билан Ўзбекистонга ташриф буюрди.
 
Олий даражадаги учрашув чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.
 
Ислом Каримов ва Си Цзиньпин Қамчиқ туннели очилиш маросимида иштирок этди

25 май куни “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўл линиясидаги “Қамчиқ” туннелида мамлакатимиз темир йўлчилари томонидан пўлат излар ётқизиш якунланди ва туннелнинг 11-километрида галдаги тарихий воқеа,  яъни унинг иккала томонидан қўйиб келинаётган темир йўл рельслари туташтирилди.  Шу куни туннел орқали тепловоз ёрдамида синов поезди Ангрендан Поп томонга олиб ўтилди.
 
Туннелдаги бурғулаш ва ковлаш ишлари хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилган бўлса,  пўлат изларни ётқизиш билан боғлиқ бўлган барча ишлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг тажрибали мутахассислари томонидан муваффақиятли амалга оширилди.
 
ШҲТ саммитига старт берилди

23-24 июнь кунлари Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг юбилей саммити бўлиб ўтди.
 
ШҲТ саммити ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви билан бошланди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раислигида ўтган учрашувда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Хитой Халқ Республикаси Раҳбари Си Цзиньпин, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Турманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани, Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн, Ҳиндистон Бош вазири Нарендро Моди, Мўғулистон Республикаси Президенти Цахиагийн Элбэгдорж иштирок этди.
 
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йил 15 июнда Шанхай шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон имзолаган ШҲТни ташкил этиш тўғрисидаги декларация асосида тузилган. Ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар, энергетика, транспорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, ўзи қамраган минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ташкилотнинг асосий мақсад ва вазифалари этиб белгиланган.
 
Image result for rio 2016

5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилди. Унда Ўзбекистон Терма жамоаси спортчилари муносиб иштирок этди. Буни йил воқеси сифатида эсламасликнинг иложи йўқ. Чунки боксчиларимиз XXXI ёзги Олимпия ўйинларини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади.
 
Боксчиларимиз ҳисобида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 бронза, жами 7 та медаллар жамғамрмаси мавжуд. Бундан ташқари оғир атлетикачиРуслан Нуриддинов силтаб кўтариш баҳсида 237 кг тошни кўтариб, олимпиада рекордини ўрнатди. У ҳам XXXI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги олтин медаллар сонини биттага кўпайишига ўз ҳиссасини қўшди. Терма жамоамиз жами тўртта олтин, иккита кумуш ва еттита бронза медали билан Рио-де-Жанейро шаҳридаги Олимпиадани 21-ўринда якунлади.
 
Ўзбекистон халқи оғир жудоликка учради

2 сентябрь куни Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов 78 ёшида хасталик сабаб оламдан кўз юмди. Чорак аср давомида Ўзбекистон Республикасини бошқариб келган, мамлакатни дунёга юз тутиши, ҳуррият байроғини тутишига сабабчи бўлган, бунёдкорлик раҳнамоси  Ислом Каримовни дафн этиш маросими 3 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги Шоҳи Зинда мажмуасида бўлиб ўтди.
 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафотидан сўнг кўпгина давлат ва ҳукумат раҳбарлари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш учун Самарқандга ташриф буюришди.
 
Владимир Путин Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

6 сентябрь куни Россия раҳбари Владимир Путин Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш учун Самарқадга келди. У ташриф давомида Шавкат Мирзиёев билан учрашди.
 
Владимир Путин ўзбек халқи ва Республика раҳбариятини Россиянинг энг  ишончли дўсти, деб билишини айтиб ўтган.
Россия президенти Ўзбекистон ва Россия муносабатлари стратегик шериклик асосида қурилганини таъкидлаган.
 
У “Россия Ислом Каримов томонидан бошланган ишлар давом эттирилиши тарафдори” эканини қайд этган.
 
Рио Паралимпияси: Ўзбекистон 9-ўринда бормоқда

7-18 сентябрь кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро  шаҳрида бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси якуний ҳисоб-китобларга кўра, умумий рўйхатда 16-ўринни эгаллади. Рио-2016 Паралимпия ўйинларида терма жамоамиз 8 та олтин, 6 та кумуш, 17 та бронза – жами 31 та медални қўлга киритди.
 
Шунингдек, мазкур Паралимпия ўйинларида иштирок этган ватандош спортчиларимиз 6 та жаҳон, 7 та паралимпия ва 12 та осиё рекордини ўрнатишди.
 
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосарига ҳайфсан эълон қилинди

24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси тест режимида ишга тушди. Унга кўра, фуқаролар ўз мурожаатларини “Pm.gov.uz” манзилига йўллашлари маълум қилинди.
 
Ушбу виртуал қабулхона жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номига юборилаётган мурожаатлардаги масалаларни иқтисодий, ижтимоий, молиявий ва ҳуқуқий таҳлил этиб, ҳал этилишини таъминлашга қаратилган ишларни тубдан такомиллаштириш мақсадида ташкил қилинди.
 
Шу кунга қадар ушбу виртуал қабулхонага 326 минг 212 та мурожаат келиб тушган. Улардан 260 минг 494 таси кўриб чиқилган.
 
Александр Лукашенко Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

6 октябрь куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
 
Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
 
Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюргани учун Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкога миннатдорлик билдирди. Халқларимиз ўртасидаги дўстлик муносабатлари бундан кейин ҳам изчил давом этишини, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш зарурлигини таъкидлади.
 
Учрашувда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.
 
ИҲТга аъзо 26 давлат Ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистонга келади

18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси ўтказилди. Мазкур йиғилишда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо 26 давлат ташқи ишлар вазирлари иштирок этиди. Ушбу сессияда Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг амалдаги раиси Кувайт Давлати ўз раислик ваколатини расман Ўзбекистонга топширди.
 
Ўзбекистон расилигининг шиори – “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик йўли”.
 
ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида давлатлараро мулоқотни қўллаб-қувватлаш, тинчликни мустаҳкамлаш соҳасидаги ИҲТ олдида турган умумий вазифаларни ҳал қилиш ҳамда сиёсий, иқтисодий, илмий, таълим, маданий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини ҳам муҳокама қиладилар.
 
Сессия якунига кўра қабул қилинган асосий ҳужжат Тошкент декларацияси ҳисобланади. Мазкур ҳужжат ИҲТ кун тартибидаги асосий сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар масалаларни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг мазкур ташкилот ТИВКдаги бўлажак раислигининг устувор йўналишларини ўз ичига олади.
 
Туркия Президенти ўтирган самолёт Самарқандга келиб қўнди

17 ноябрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистонга ташриф буюрди. Туркия раҳбари ўтирган самолёт ярим тунда Самарқанд аэропортига келиб қўнди. Катта делегация билан келган Ражаб Тойиб Эрдўғанни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов кутиб олди.
 
Расмий ташриф билан келган Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Самақандда мамлакатимизнинг Биринчи Президенти қабрини зиёрат қилди. Унга Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилди.
 
Тошкентда муддатидан аввал овоз бериш бошланди

4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун навбатдан ташқари сайлов ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига қўйилган номзодлар қуйидагича овоз тўплади.
 
“Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Сарвар Отамуратовга – 421 055 та ёки 2.35 фоиз.
 
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёевга 15 млн 906 минг 724 та ёки 88,6 фоиз.
 
Халқ демократик партиясидан номзод Ҳотамжон Кетмоновга 669 минг 180 та ёки 3,73 фоиз.
 
 “Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Умаровга 619 минг 972 та 3,46 фоиз.
 
Шундай қилиб, Президент сайловида 88,61 фоиз овоз тўплаган Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланди.
 
Шавкат Мирзиёевнинг Президентликка қасамёдидан фоторепортаж

14 декабрь куни Шавкат Мирзиёевнинг инагурацияси бўлиб ўтди. Ўзбекистон раҳбари Конституция ва Ислом динида муқаддас саналган китоб – Қуръони каримга қўл қўйган ҳолда қасамёд қилди. Шавкат Мирзиёевга Президентлик гувоҳномаси ва Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномаси топширилди.
 
Ўша куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирлигига Абдулла Арипов номзоди тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзод Абдулла Ниғматович Арипов ўз дастурини ўқиб эшиттиргач,  унинг номзодлиги маъқулланди. Олий Мажлис палаталари Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
 
Алан Дункан Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди

16 декабрь куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дункан икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.
 
Эътиборлиси шундаки, Шавкат Мирзиёев Президент лавозимига киришгандан сўнг, Алан Дункан Ўзбекистонга ташриф буюрган биринчи хорижий юқори мартабали меҳмон бўлди.
 
Алан Дункан ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан учрашув ўтказди.
 
Ўзбекистонда Қирғизистон раҳбарининг ташрифига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

24 декабрь куни Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Қирғизистон Президенти ташрифини Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилишдан бошлади.
 
Шундан сўнг, Атамбаев ва Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги “Man Auto-Uzbekistan” ўзбек-немис қўшма корхонасига бориб, у ерда ишлаб чиқарилган техника намуналарини кўришди.
 
Куннинг иккинчи ярмида икки мамлакат президентлари Ўзбекистон текстил ва автомобиль саноати ишлаб чиқарган маҳсулотлар, халқ истеъмоли моллари қўйилган кўргазмани томоша қилдилар.
 
Учрашув чоғида икки давлат раҳбарлари яккама-якка ва делагациялар иштирокида икки томонлама манфаатли муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.
Мухторбек Абдуллаев
 

Теглар:Муҳим воқеалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар