Соат 9:00 дан 12:00 га қадар кўчаларда ҳаракатланиш чекланади.
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Енгил атлетика федерацияси ҳамкорлигида қабул қилинган “21 март “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишланган “Ёшлар марафони”ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарорига кўра, жорий йилнинг 20 март куни соат 09:00 дан 12:00 га қадар Тошкент шаҳрида “Ёшлар марафони” ўтказилади.
Шу муносабат билан 20 март куни соат 9:00 дан 12:00 га қадар Нукус кўчаси (Нукус, А.Қодирий, Абай, А.Навоий, Ш.Рашидов, Мустақиллик кўчалари) дан “Пахтакор” марказий стадионигача бўлган кўчалар (Глинка, Ойбек, А.Темур, Мустақиллик, Ш.Рашидов, Абай, Себзор, Навоий, Юсуф Хос Хожиб кўчалари) да ҳаракатланиш чекланади.