“Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг топшириғига биноан ЙПХ инспекторларига дарахт ва бошқа тўсиқлар ортида туриб, яширинча хизмат олиб бориш таьқиқланди, амалдачи?” деган савол билан мурожаат қилган.
“Ижтимоий тармоқларда «Facebook» фойдаланувчиси Эллария Прелесть “Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг топшириғига биноан ЙПХ инспекторларига дарахт ва бошқа тўсиқлар ортида туриб, яширинча хизмат олиб бориш таьқиқланди, амалдачи?” деган савол билан мурожаат қилиб, иловага фотосурат жойлаштирган.
Ўрганиш жараёнида ушбу фотосуратдаги ходим Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими 2015 йилнинг апрель ойидан буён ЙПХ инспектори лавозимида ишламаётганлиги, айнан юқоридаги саволга илова қилинган фотосурат бундан 3-4 йил муқаддам тасвирга туширилган бўлиб, ўша вақтларда интернет тармоқларда номаълум шахс томонидан жойлаштирилганлиги, ушбу шахс билан шу вақтда боғланишга бўлган уринишлар бесамара кетганлиги, тармоққа жойлаштирилган фотосурат эса бутун шахсий таркиб ўртасида муҳокама қилинганлиги аниқланди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва унинг қуйи тизимларида раҳбар ходимлар томонидан кундалик ўтказиладиган хизматолди йўриқномаларда шахсий таркибга Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва ИИВнинг тегишли меъёрий буйруқлари талабларидан четга чиқмаган ҳолда хизмат олиб боришлари, фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари уқтирилиб, фуқароларда ички ишлар ходимларига нисбатан салбий фикрларни пайдо бўлишига сабаб бўладиган хатти-ҳаракатларни содир қилмаслик борасида тегишли кўрсатмалар бериб келинаётганлигини маълум қиламиз.
Шу билан бирга, ҳурматли “Водители Ташкента” сайтининг аъзоларидан ишончли маълумотларни юборишларини ва муаллиф анонимлигидан фойдаланиб, “туҳмат” ва “ҳақорат қилиш” моддаларига тушадиган хатти-ҳаракатларни қилмасликларини сўраймиз”.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг топшириғига асосан эндиликда ЙПХ инспекторларига дарахтлар ва бошқа тўсиқлар орқасида туриб яширинча хизмат олиб бориш қатъиян тақиқланди.