...
МЕНЮ
ONLINE TV

20 февралдан “Умра-2017” зиёратчиларини кузатиш старт олади


19:45, 09.02.2017 Жамият
 2 965

Жорий йилда 5350 нафар фуқароларнинг умра зиёратига бориши режалаштирилган.

7-8 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда “Умра-2017” баҳор мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича қилинаётган ишлар доирасида умрачиларимиз гуруҳларига раҳбарлик қилувчи гуруҳбошилари учун семинар ўтказилди.
 
Семинарда республиканинг Фарғона водийсидан бошқа барча вилоятлардан гуруҳбошилар иштирок этдилар. Бу ҳақда қўмитанинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 

Семинарда масъулларга Тошкентдан Саудия Арабистони ва Тошкентга қайтгунча бўлиб ўтадиган барча тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, семинарда иштирок этган шифокорлар гуруҳи раҳбари ҳам умрачиларга етказилиши лозим бўлган тибий тавсиялар тўғрисида ҳам алоҳида маълумотлар бериб ўтди.
 
Республика “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши тавсиялари билан ташкил этилган мазкур мавсум давомида 5350 нафар фуқароларнинг умра зиёратига бориши режалаштирилган.
 
Бу мавсум давомида зиёратчиларга Саудия Арабистонида 8 нафар ишчи гуруҳ, 8 нафар ошпаз ва 27 нафар шифокорлар гуруҳи хизмат кўрсатади.
 
Ўн кунлик умра сафари давомида ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун бўлиб, “Нур Мавадда” меҳмонхонасида истиқомат қилиши режалаштирилган. Макка шаҳрида эса Ҳарам масжидидан 500-600 метр масофада жойлашган “Аброж Кисва” меҳмонхонаси зиёратчиларни кутиб олишга шай ҳолатга келтирилган бўлиб, умрачилар у ерда 7 кун давомида бўладилар.
 
Умра зиёратига тайёргарлик доирасида барча зиёратчиларимиз мавсумий касалликларга қарши эмланиб, давлат рамзи туширилган камзул ва сумкалар билан таъминланади. Сафар олдидан уларга умра сафарининг моҳияти, уни адо этишга доир масалалар гуруҳ раҳбарлари томонидан тушунтириш ишлари ҳам олиб борилади.
 
Умра зиёратчиларини Тошкент халқаро аэропортида Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъуллари мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда кузатадилар.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ўртасидаги келишувга кўра, “Умра-2017” баҳор мавсуми зиёратчиларини кузатиш 20 февралдан 1 апрелга қадар давом этади.

Теглар:Умра Ҳаж Дин ишлари бўйича қўмита Умра-2017 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар