Франциядаги атом электростанциялардан бирида портлаш юз берди.
Дастлабки тарқатилган маълумотларга кўра, ҳалокат куннинг биринчи ярмида, Тошкент вақти билан эса тушдан сўнг соат 15:00 арафасида юз берган.
АЭС хизматчилари портлаш машина залида пайдо бўлганини таъкидлашмоқда. Портлаш натижасида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар бор. Айни дамда, ўт ўчирувчи ходимлар ва шифокорлар воқеа жойида ишламоқда.
Франция ҳукумати портлаш натижасида атрофга зарар етмаганини маълум қилган. Ҳозирча АЭС фалокатига нима сабаб бўлгани ошкор этилмаяпти.