Кузатув камералари қизил чироқдан ўтиб кетган 283та ҳолатни аниқлади.
Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси шу йил 19 августда рўй берган йўл-транспорт ҳодисалари юзасидан ахборот берди.
Унга кўра, шу куни Тошкент шаҳрида жами 6 та автоҳалокат рўй берган. Бунинг оқибатда 7 киши яраланган, 1 киши ҳалок бўлган.
19 август, шанба куни Тошкент шаҳар йўл патруль хизмати инспекторлари томонидан 2,886 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённома тузилган. Уларнинг 769 таси қўпол турдаги ҳуқуқбузарликлар бўлиб, шундан 22 ҳолатда ҳайдовчиларнинг маст ҳолда транспорт воситасини бошқаргани қайд этилган.
Шунингдек, 19 август санасида Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 575 та қоидабузарлик аниқланган. Уларнинг 283 тасини светафорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмаслик, 292 тасида эса белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Дурдона Расулова