...
МЕНЮ
ONLINE TV

18 май куни Тошкентда 2 киши ЙТҲ қурбони бўлди


16:41, 19.05.2017 Жамият
 5 879

Бир кун ичида ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3635 та қоидабузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан хабар қилишларича, кеча, 18 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида 5 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилиб, уларда 5 нафар шахс жароҳат олган ва 2 киши ҳаётдан кўз юмган. 
 
Қоидабузарликларни аниқлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича 18 май куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3635 та қоидабузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 1141 тасини қўпол турдаги қоидабузарликлар, 30 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқбузарликларини ташкил этади.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 18 май куни жами 1059 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 618 тасини светафорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 441 таси белгиланган тезликни меъёридан юқори тезликда ҳаракатланиш қоидабузарликлари ташкил этади.

Теглар:ЙТҲ ЙПХ Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар