...
МЕНЮ
ONLINE TV

16 февраль воқеаларига 19 йил тўлди. Ҳаммаси қандай бўлган эди?


21:14, 16.02.2018 Жамият
 26 012

Ўзбекистон тарихига ёзилган ўша кунда бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлди, юзлаб инсонлар яраланди.

1999 йил 16 февраль куни Тошкент шаҳрида террорчилик ҳаракатлари содир этилди.
 
Бу қабоҳатни содир этганларнинг совуқ нишони бир қатор давлат идоралари ва шахсан Ислом Каримовга қаратилган эди.
 
Портлаш содир бўлган пайтда Вазирлар маҳкамаси биносида мажлис ўтказилиши ва ушбу мажлисда мамлакат президенти Ислом Каримов иштирок этиши керак эди.
 
Ўша вақтда президент матбуот котиби ва Олий Мажлис депутати бўлган Азамат Зиё бу воқеаларни шундай эслайди:
 
“Ўша куни тахминан 9:45 ларда автоматдан отилган ўқ овозини эшитиб қолдик. Кейин мен президент соқчиларининг биридан президент келган, келмаганини сўрадим. Соқчи президент деярли келиб бўлганини айтди. Мен растга қараб югурдим. Шунда 3 қаватларга етганимда жудаям кучли портлаш содир бўлди.”
 
Бу портлашлардан кейин хавфсизликни сақлаш идоралари, ички ишлар ва ўт ўчириш хизматлари воқеа жойларига етиб келишди ва ўз бурчларини адо этишга киришди.
 
Ўзбекистон тарихига ёзилган ўша кунда бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлди, юзлаб инсонлар яраланди.
 
Воқеа ҳақидаги хотираларини давом эттирар экан Азамат Зиё шундай деди:
 
“Президент орқага қайтиб кетди деганларидан кейин мен Президент Девонига қараб кетдим. Энг қизиғи президент кабинетидаги хоналар ҳаммаси зирҳланган ойналар эди. Улар тарам-тарам бўлиб кетганди. Ўша аҳволни кўргандан кейин мен Ислом акага бошқа хавфсизроқ жойга ўтасизми, балки, десам у киши сен бу гапни бир марта менга гапирдинг, бошқа гапирмагин дедилар.
 
Бу нафақат менга қаратилган, балки энг аввало, халқимизга, давлатимизга ва мустақиллигимизга қарши қаратилган хуруждир, деди. У киши ҳар қандай шароитда, нима бўлмасин ўз ҳаёт принципларидан воз кечмаслигини айтиб, воқеа жойларига кетди”.
 
Ҳали террорчилик ҳаракатлари давом этаётган, хавф яқин келиб турган пайтда президент воқеа жойларга бориб вазият билан танишди ва у ердагиларнинг аҳволи билан танишди. Сўнгра қуйидаги интервюни берди:
 
“Мана шу бинода шакастланган, керак бўлса ярадор бўлганлар билан гаплашиб буларнинг олдини олиш керак. Халқимизга, аҳволимизга мана шу ердан туиб мурожаат қилмоқчиман, ваҳима бўлмасин.
 
Агар менга ёрдам бермоқчи бўлсангиз, ваҳима бўлмасин. Кучимиз етади. Буларнинг ҳаммасини, айтайлик, жой-жойига қўйиш, керак бўлса, бу муттаҳамларни нафақат жойига қўйиш, қўлини кесиб ташлашга ҳам қурбимиз етади, кучимиз етади. Халқимиз шуни билсин”.
 
Азамат Зиё сўзини давом эттириб, президент Ислом Каримовнинг шижоати, жасорати ва мардлиги ҳақида гапирди:
 
“Ўша куни Вазирлар Маҳкамасининг йиллик мажлиси бўлиши керак эди. Шу мажлис барибир бўлди. Соат 1 да Олий Мажлис биносида бўлди. Бу бизнинг президентимизнинг ҳарактерини очиб берадиган жиҳатларидан бири деб ўйлайман”.
 
Бу қўпорувчилик ҳаракати, аввало, мамлакатдаги хавфсизликни бузиш, ёшлар онгига диний ақидаларни сингдириш, тинч аҳолининг ҳаётига раҳна солишга қаратилган террорчилик хуружи эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Ислом Каримов 16 февраль Азамат Зиё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар