...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент қадимий Бухоронинг халқаро туризм салоҳияти билан танишди


20:38, 16.02.2018 Жамият
 3 125

Шавкат Мирзиёев Бухоронинг қадимий қисмларидаги объектлар ва уларда амалга оширилган ишлар билан танишди.

Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида туризм соҳасини янада ривожлантириш концепцияси асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.


 
Президент вилоятга ўтган йилги ташрифи чоғида вилоятнинг туризм салоҳиятидан тўла фойдаланиш, шаҳарнинг тарихий қисмида ҳунармандлар мавзеси қуриш, Пойи Калон ва Мир Араб мадрасаларини қайта таъмирлаш каби қатор масалаларни белгилаб берган эди.
 


Ушбу кўрсатмалар асосида Пойи Калон ва Мир Араб мадрасалари таъмирдан чиқарилди. Ҳақиқат кўчасида биринчи қаватида дўкон ва устахоналар бўлган, иккинчи қаватида ҳунармандлар оиласи яшайдиган уйлар қурилиб, атроф ободонлаштирилди.


 
Натижада кўча ва сайлгоҳ шаҳарнинг тарихий қисмига монанд замонавий қиёфа касб этди.
 
Шавкат Мирзиёев  жаҳон тажрибаси асосида сайёҳларга барча қулайликларни яратиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, кўнгилочар дастурлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
 
Шунингдек, Президент шаҳарнинг тарихий қисмидаги маданий мерос объектларини таъмирлаш ва тиклаш, ҳудуддан ўтган автомобиль йўллари ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини рекострукция қилиш каби лойиҳалар билан танишди.
Икром Раҳмон

Теглар:Шавкат Мирзиёев Бухоро туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар