Президент боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишди, ходимлар билан мулоқот қилди.
Бугунги кунда Бухоро вилоятида 343 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.
54-мактабгача таълим мувссасаси 280 ўринга мўлжалланган. Боғча биноси ўтган йили капитал реконструкция қилиниб, замонавий жиҳозланган.
Бу ерда 31 нафар педагог ва тарбиячи болаларга таълим-тарбия бериб келмоқда.
Президент боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишди, ходимлар билан мулоқот қилди. Боғчада тажриба тариқасида ташкил этилган қисқа муддатли бошланғич ривожлантириш маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Шавкат Мирзиёев мактабгача таълимнинг услубиятини такомиллаштириш, малакали тарбиячилар тайёрлаш ҳақида кўрсатмалар берди.