Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг берган маълумотларига қараганда, ўтган ҳафта мамлакатимиз ҳудудида 118 та ёнғин қайд этилган.
Ушбу ёнғинларда 471 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 603 млн сўмга яқин моддий бойликлар алангадан сақлаб қолинган.
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи фуқаро Й.Бурхоновнинг уйида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Фарғона вилояти Фарғона туманида яшовчи фуқаро Н.Дамированинг уйида ёш болаларнинг шўхлиги оқибатида ёнғин келиб чиқиб, уйнинг 140 кв метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.
Хоразм вилояти Янгибозор туманида яшовчи фуқаро Қ.Толиповнинг уйида эса очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, молхонанинг 70 кв метр майдонда том қисми ва ғамлаб қўйилган хашаги ёниб зарарланган.