Ўрганиш жараёнларига аниқлик киритиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги билан боғландик.
Ўрганиш жараёнларига аниқлик киритиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги билан боғландик. Вазирликнинг маълум қилишича, тўпланган овозлар саналмоқда.
Ҳозирги вақтда халқ таълими тизимида 500 минг атрофида ўқувчи таҳсил олмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда бу жараёнга жиддий ёндашилаётгани ҳамда чуқур ўрганилиб, таҳлил қилинаётгани айтилди.
Барча ўрганиш жараёнлари ҳақидаги якуний ахборот кейинги ҳафтада оммага эълон қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига қилган ташрифи чоғида коллеж ўқувчиларининг 11 йиллик таълим бўйича фикрлари билан қизиққан эди.