...
МЕНЮ
ONLINE TV

11 минг км масофани босиб келган мухлиснинг орзулари чиппакка чиқди!


13:47, 16.10.2017 Спорт
 5 164

Футбол мухлиси самолётга олган қайтиш чиптасини бошқасига алмаштира олмади...

“Ньюкасл” жамоасининг филиппинлик мухлиси — Кендрик Мон Де Леон катта пул сарфлаб, Англияга учиб келди.
 
Мон Де Леон мухлислик қиладиган жамоаси “Ньюкасл”нинг Англия чемпионати доирасида “Саутгемптон”га қарши ўйинини кўриш учун учрашув ўтказиладиган стадионга борди.
 
Бироқ бечора мухлис ўйинни стадионда томоша қилишдек узоқ кутилган орзусига эриша олмади.Унинг режаси чиппакка чиқди, Хаёлидан ўтказган минг бир таассуротлар йўққа чиқарилди, охир оқибат сарф-харажатларига куйиб, ўз ватанига қайтишга мажбур бўлди.
 
Гап шундаки, 14 октябрь куни ўтказилиши керак бўлган “Саутгемптон”–“Ньюкасл” учрашуви фавқулодда бир кун ортга сурилди. Кендрик шошилган мазкур ўйин кеча, 15 октябрь куни ўтказилди.
 
Кендрик эса самолётга олган қайтиш чиптасини бошқасига алмаштира олмади. Айнан шу сабаб туфайли ўйинни стадионда томоша қила олмасдан Филиппинга қайтиб кетди.
 
“Балким мен “Ньюкасл”нинг Филиппиндаги ягона мухлисидирман. Ўйинни кўргани 11 минг км масофани учиб ўтдим.
 
Бироқ учрашув менинг қайтиш вақтимга тўғри келиб қолди. Афсус, севимли жамоам ўйинини кўриш насиб этмади”, дея изоҳ қолдиради Кендрик Мон Де Леон ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
 
Маълумот учун, “Саутгемптон” майдонига сафар уюштирган “Ньюкасл” 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ньюкасл Кендрик Мон Де Леон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!