...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мағлубият нима? Гвардиоланинг “Манчестер Сити”сига Англияда ҳеч ким тенг кела олмаяпти


16:45, 28.12.2017 Спорт
 2 857

“Шаҳарликлар” Англия чемпионатида навбатдаги ғалабаларини расмийлаштиришди.

Бугун, 28 декабрь куни Англия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган “Ньюкасл” ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
 
Ўйинда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонларнинг ғалабаси билан тугади. Учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди.
 
31-дақиқада Кевин Де Брюйне тўпни жарима майдони ичига узатиб берди, у ерда пайдо бўлган Раҳим Стерлинг тўпни тўхтатмасдан туриб тўғри дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.
 
Шу тариқа, “Манчестер Сити” АПЛдаги кетма-кет 18-ғалабасини нишонлади. Пеп Гвардиола шогирдлари ортда қолган 20 турда 19-марта ғалабага эришиб, бир бор дуранг ўйнадилар.
 
Маълумот учун, “Манчестер Сити” ҳозирда Премьер-лига турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди ва энг яқин таъқибчиси “МЮ”ни 15 очкога ортда қолдирмоқда.
 
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, Хосеп Гвардиола шогирдлари АПЛнинг 20-турига қадар сафарда 11-ғалабасини расмийлаштирди ва бу борада “Челси” клубининг 2008 йил ўрнатган рекордни такрорлади.
 
Англия чемпионати, 20-тур.
 
“Ньюкасл” – “Манчестер Сити” 0:1.
Гол: 0:1 – 31 Стерлинг.
 
“Ньюкасл”: Эллиот, Ласселс, Дамметт, Манкильо, Мбемба (Мерино, 77), Мерфи, Шелви, Ааронс (Атсу, 71), Диаме, Йедлин, Хоселу (Гэйл, 62).
 
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Компани (Габриэл Жезус, 11), Данило, Уокер, Отаменди, Гюндоган, Фернандиньо, Бернарду Силва (Сане, 83), де Брюйне, Стерлинг, Агуэро (Мангаля, 77).
 
Огоҳлантириш: Гэйл (75).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Манчестер сити Ньюкасл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 636

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!