...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёдаги энг қиммат ҳимоячи жамоасини алмаштирди


16:35, 28.12.2017 Спорт
 3 444

“Ливерпуль” клуби қишги трансферлар бозори очилишини кутиб ўтирмай, илк харидни амалга оширди.

Англиянинг “Ливерпуль” клуби расман “Саутгемптон” ҳимоячиси Виржил ван Дейкни сотиб олганини эълон қилди.
 
Голландия терма жамоаси аъзоси 1 январь, Европада трансферлар хариди бошланадиган куни Ливерпуль клубига кўчиб ўтади.
 
Ван Дейк янги жамоасида “4” рақам остида фаолият олиб боради.
 
Қизиқарли томони шундаки, голландиялик футболчининг трансфер нархи “Ливерпуль”га 75 миллион фунтга тушган.
 
Ушбу нархда сотилган Виржил ван Дейк эндиликда жаҳондаги энг қиммат ҳимоячи ҳисобланади.
 
Бундан олдин “Саутгемптон” жамоаси сўнгги 3 йилда Ламберт, Лаллана, Ловрен, Клайн, Мане, Ван Дейк каби футболчиларини 184 миллион фунтга пуллади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Виржил ван Дейк Саутгемптон Ливерпуль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 716

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!