...
МЕНЮ
ONLINE TV

АПЛ. “Челси” Лондонда иродали ғалабани расмийлаштирди


13:16, 03.12.2017 Спорт
 1 772

15-турнинг илк баҳси Лондондаги “Стемфорд Бриж” стадионида бўлиб ўтди.

Бугун, 2 декабрь куни Англия Премьер-Лигасининг 14-тур учрашувларига старт берилди.
 
15-турнинг илк баҳси Лондондаги “Стемфорд Бриж” стадионида “Челси” ҳамда “Ньюкасл” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
 
Унда 3:1 ҳисоби қайд этилиб, лондонликларнинг ғалабаси билан якунланди.
 
Дастлаб, биринчи бўлимнинг 12-дақиқасидаёқ “Челси“ Дуайт Гэйлдан тўп ўтказиб юборган бўлсада, орадан 9 дақиқа ўтар ўтмас Эден Азарнинг ҳатти-ҳаракатлари эвазига тезда ҳисобни тенглашди.
 
Яна 12 дақиқа ўтиб, Альваро Мората Дарлоуни иккинчи бор ранжитишга муваффақ бўлди.
 
Иккинчи бўлимнинг 74-дақиқасига келиб эса яна бельгиялик футболчининг ўзи пенальтидан тўп киритиб, таблода 3:1 ҳисобини акс эттирилишини таъминлади.
 
Шу тариқа, “Челси” Лондонда “Ньюкасл” устидан ишончли ғалабага эришди.
 
Маълумот ўрнида, “Челси” ушбу ғалабадан сўнг турнир жадвалида 32 очко билан учинчи ўринга кўтарилиб олди.
 
Мағлубиятга учраган жамоа эса, 15 очко билан 12-ўриндан жой эгаллади.
 
Англия чемпионати, 15-тур
Челси – Ньюкасл 3:1.
Голлар: Азар (21, 74, пенальти), Мората (33),– Гэйл (12).
 
“Челси”: Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен (Кэйхилл, 80), Рюдигер, Мозес, Азар (Виллиан, 78), Дринкуотер, Фабрегас (Бакайоко, 78), Канте, Алонсо, Мората.
 
“Ньюкасл”: Дарлоу, Лежен, Мбемба, Манкильо, Кларк, Ритчи, Мерино (Йедлин, 85), Диаме (Шелви, 75), Мерфи, Перес (Хэйден, 62), Гэйл.
 
Огоҳлантириш: Кларк (45).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Челси Ньюкасл АПЛ 15-тур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!