...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Арсенал” 34 йиллик антирекордини такрорлади


20:12, 15.04.2018 Спорт
 3 345

Учрашувда ҳисобни бриничи бўлиб лондонликлар очган эди.

Бугун, 15 апрель куни Англия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган “Ньюкасл” – “Арсенал” ўйини бўлиб ўтди.
 
Унда меҳмон жамоа “Арсенал” “Ньюкасль” томонидан мағлуб этилди. 2018 йилда Арсен Венгер жамоаси АПЛнинг барча сафар ўйинлари: “Борнмут” (1:2), “Суонси” (1:3), “Тоттенхэм” (0:1), “Брайтон” (1:2) ва “Ньюкасл” (1:2) дан мағлуб бўлди.
 
Гап шундаки, “Арсенал” 1984 йилдан бери ҳали бундай ёмон натижани қайд этмаган эди. Бундан ташқари, “Арсенал” АПЛнинг топ-4 жамоалари орасида 2018 йил ҳали битта ҳам очко олмаган ягона жамоа ҳисобланади.
 
Учрашувда лондонликлар биринчи бўлиб, гол урган эди. Аммо “Ньюкасл” 29 ва 68-дақиқаларда жавоб тўпини киритиб якунда ғалабани илиб кетди.
 
АПЛ, 34-тур.
“Ньюкасл” – “Арсенал” 2:1.
Голлар: Ляказетт (14), Перес (29), Ритчи (68).
 
“Ньюкасл”: Дубравка, Лежен, Ласселс, Дамметт, Кенеди, Ритчи (Мерфи, 86), Диаме, Шелви, Йедлин, Перес (Хоселу, 79), Гэйл (Слимани, 63).
 
“Арсенал”: Чех, Мустафи, Монреаль, Чемберс (Мэйтленд-Найлз, 78), Холдинг, Ивоби (Нкетиа, 86), Жака, Эль-Ненни, Уиллок (Уэлбек, 68), Обамеянг, Ляказетт.
 
Огоҳлантиришлар: Слимани (90).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ньюкасл Арсенал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!