...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ISESCO аъзоси бўлди


13:36, 16.10.2017 Жамият
 2 591

Ҳозирда 54 та мамлакат ушбу ташкилотнинг аъзоси ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 12 октябрдаги “Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) билан ҳамкорлик тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди.
 
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи сифатида тасдиқланди. Тошкент ислом университети ректори ISESCO’нинг Ўзбекистондаги Ижро этувчи қўмитасида вакили сифатида фаолият юритиши белгиланди.
 
Молия вазирлигига келаси йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг ISESCO’га йиллик аъзолик бадалини тўлаш учун маблағларни кўзда тутиш топширилгани айтилди.
 
Маълумот учун, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) 1979 йилда таъсис этилган. Айни вақтда 54 та мамлакат ташкилотнинг аъзоси, яна 3 таси кузатувчи давлат ҳисобланади. Ташкилотнинг қароргоҳи Работда (Марокаш) жойлашган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ISESCO Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзолиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар