Раҳбарларнинг лавозимда қолиш ёки қолмаслиги масаласида уларнинг халқ дардини тинглашга қаратаётган эътибори асосий мезон сифатида кўрилмоқда.
Ҳужжат раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини оширишни кўзда тутади. Апрель ойининг сўнгги ўн кунлигида давлат идораларида биринчи чорак якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилишларда ушбу ҳужжат ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, Молия вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, вазирликда ўтказилган ана шундай йиғилишда туман (шаҳар) ва вилоят молия органлари, шунингдек, вазирлик марказий аппаратининг 66 нафар мансабдорига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Меҳнат вазирлигида бўлиб ўтган мажлисда эса аҳоли бандлиги дастури ижросини таъминлашда йўл қўйган камчиликлари учун 34 нафар мансабдор шахсга турли интизомий жазо қўлланилгани, 8 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.
Қайд этиш жоизки, раҳбарларнинг лавозимда қолиш ёки қолмаслиги масаласида уларнинг халқ дардини тинглаш, одамлар муаммоларини ҳал қилишга қаратаётган эътибори асосий мезон сифатида кўрилмоқда.