Шу йилнинг август ойи ичида 23 минг қочоқ Ўртаер денгизидаги Ливия-Италия йўналиши бўйлаб Европага келган.
Маълумотларга қараганда, воқеа Ливия пойтахти Триполи шаҳридан шарқда, соҳилдан 40 километр узоқликда содир бўлган. Резина қайиқда 126 нафар мигрант сузиб кетаётган эди. Ортиқча юк туфайли қайиқнинг бир томони йиртилиб кетди ва чўка бошлади.
Соҳил қўриқчилик хизмати вакилининг сўзларига кўра, айни пайтда қайиқдагиларнинг 29 нафарини қутқаришга муваффақ бўлинган. Қутқарув операцияси давом этмоқда.
Малумот ўрнида, шу йилнинг август ойи давомида 23 минг қочоқ Ўртаер денгизидаги Ливия-Италия йўналиши бўйлаб Европага келган.
Европа Кенгаши ва Туркия ўртасида шартнома имзоланганидан сўнг, қочоқлар Ўртаер денгизини Европага олиб ўтувчи асосий магистралга айлантиришди. Август ойидан буён 117 900 нафар қочоқ Европага ўтган.