...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суриядаги мактабга уюштирилган ҳужумда 22 ўқувчи қурбон бўлди


12:03, 27.10.2016 Олам
 2 765

ЮНИСЕФ ташкилоти 22 ўқувчининг ўлими ҳақида хабар қилди.

Суриянинг шимоли-ғарбида жойлашган Идлиб шаҳридаги болалар мактабига ҳужум уюштирилди. БМТнинг ЮНИСЕФ халқаро болалар жамғармасидан хабар қилинишича, мазкур воқеа оқибатида 22 нафар бола қурбон бўлган, яна 6 нафар ўқитувчи ҳам ҳаётдан кўз юмган.
 
Идлиб шаҳри Алеппо шаҳридан 40 км узоқликда жойлашган бўлиб, 2015 йил март ойидан бери турли террорчилик гуруҳлар жангарилари бошқаруви остида қолмоқда.
 
Сурия 2011 йилдан буён катта хавф остида. Террорчиларнинг ҳаракатлари оқибатида бу ерда минглаб одамлар жабр чеккан. БМТнинг хабар қилишича, шу йиллар давомида 220 мингдан зиёд одам босқинчилик қурбони бўлган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Сурия Идлиб ЮНИСЕФ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!