...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманистон Республикаси мустақиллик байрамини нишонламоқда


11:35, 27.10.2016 Олам
 2 948

Туркманистонда асосий тантаналар Ашхобод шаҳрида ўтказилади.

27-28 октябрь кунлари Туркманистон халқи ўзининг миллий байрами – Мустақилликнинг 25 йиллигини кенг нишонлайди. Туркманистон 1991 йил 27 октябрь куни мустақилликка эришган. Мустақиллик байрами арафасида Туркманистонда мамлакат ривожига қўшган ҳиссаси учун бир қатор давлат арбоблари юксак мукофотлар билан тақдирландилар. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Туркманистонда асосий тантаналар Ашхобод шаҳрида ўтказилади. Мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бугун тонгда Озодлик монументи пойига гулчамбар қўйди.
 
Президент саройидаги марказий майдонда ҳарбий парад ўтказилиши белгиланган.
 
Байрамнинг биринчи куни Туркманистон эстрада юлдузлари иштирокидаги тантанали концерт дастури ёрқин мушаклар билан якунланади. Маданий тадбир “Alem” кўнгилочар марказида ташкил этилади. Бу марказ дунёдаги энг катта ёпиқ турдаги чархпалак сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
 
Байрам тадбирлари, умумхалқ сайллари 28 октябрь куни ҳам давом этади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Туркманистон Гурбангули Бердимуҳамедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!