Зилзила ўчоғи Туркманистонда бўлиб, ер силкиниши тўлқини Қорақалпоғистонда ҳам сезилган.
Маълумотларга кўра, зилзила Туркманистон вақти билан соат 19:15 да содир бўлган. Зилзила маркази Болқонобод шаҳридан 10 км узоқликда қайд этилган. Зилзила ўчоғи эса 28 км чуқурликда жойлашган, дейилади хабарда.
Воқеа сабаб жабрланганлар ёки вайроналар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.
Туркманистондаги ер силкиниши Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ҳам сезилди. Гувоҳлар мамлакатимизнинг бир неча нашрларига зилзила тебранишларини Нукусга ҳам етиб келганини хабар қилишган.