...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 январдан сувга олдиндан тўлов амалга оширган хонадонларгина сув билан таъминланади


12:38, 17.11.2017 Жамият
 3 643

Сув таъминоти юзасидан олдиндан ҳақ тўланмаган тақдирда истеъмолчиларга нисбатан чоралар кўрилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур ҳужжатга кўра, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
 
2018 йил 1 январдан бошлаб бундай хизматлар учун олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш тартиби кучга киради. Олдиндан ҳақ тўланмаган тақдирда, бундай истеъмолчиларга нисбатан чора кўрилади. Улар бутунлай сув таъминотидан узиб қўйилиши ҳам мумкин.
 
Бунда сув таъминоти ва сув чиқариш тармоғидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улаш истеъмолчилар гуруҳларидан келиб чиқиб, улардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки ва ўн баравари миқдорида тўлов ундириш орқали амалга оширилади. 
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сув таъминоти соҳасида кўрсатилган хизматлар учун қарздор истеъмолчилар билан МИБ шуғулланиши тўғрисида хабар берган эдик.
Дурдона Расулова 

Теглар:Сув таъминоти Фармон МИБ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар