...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 октябрдан банкларда нақд хорижий валюта сотилади


12:18, 24.09.2017 Жамият
 6 103

Бош вазир нақд валюта октябрь ойидан бошлаб сотилишини маълум қилди.

Бир неча кунлардан буён ўзбекистонликларни тижорат банкларида очилган валюта айирбошлаш шохобчалари орқали нақд хорижий валюта сотилиши масаласи қизиқтириб келмоқда. Ушбу масала Марказий банк томонидан ўтказилган матбуот анжуманида ҳам аниқ муддат билан эълон қилинмаган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мамлакат бўйлаб барча тижорат банклари 1 октябрдан бошлаб мижозларга нақд пул кўринишидаги хорижий валюта маблағларини сотиши ҳақида маълум қилди.
 
5 сентябрь куни Марказий Банк миллий сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан янгиланган қийматини эълон қилган эди. Журналистнинг келгусида ҳам валюта қийматини белгилашда миллий валютанинг девалвация қилиниш эҳтимоли ҳақидаги савол берганида, Бош вазир бозор муносабатларига боғлиқ эканлигини айтиб ўтган эди.
 
Маълумот учун,  ҳозирги кунда банкларда аҳолига валюта сотиш амалиёти нақдсиз кўринишда, халқаро тўлов карталарида амалга оширилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Бош вазир Абдулла Арипов Валюта Хорижий валюта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 607

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар