...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 май куни Ўзбекистонга махсус “Победа” автомобиллари карвони етиб келади


14:36, 23.04.2018 Жамият
 5 379

Ушбу автомобиллар 9 май арафасида Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб ҳаракатланиши таъкидланмоқда.

Россиядан Самарқанд томон йўлга чиққан 5 та “Победа” русумли автомобиль жорий йилнинг 1 май куни Самарқанд шаҳрига етиб келади.
 
Маълум бўлишича, ушбу тадбир Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округи Думаси қошидаги Ёшлар парламенти томонидан ташкиллаштирилган.
 
Ушбу автомобиллар 9 май арафасида Россия, Қозоғистон, Ўзбекиситон ва Қирғизистон шаҳарларида бўлади. Бу ҳақда “Зарафшон” газетаси хабар қилди.
 
Бугун, 23 апрель куни Нижневартовск-Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган “Победа – одна на всех” (“Ғалаба – барча учун битта”) автокарвони Остонага етиб келган.
 
Автокарвон, шунингдек, Тошкентда ҳам бўлади. Самарқандга етиб келгач, автомобилчилар яна Нижневартовскка қайтишади.
 
Маълумот ўрнида, “Победа” Собиқ Иттифоқнинг биринчи автомобиллардан саналади. Автомобиль маркаси Газ-М-20 “Победа” бўлиб, 1946-1958 йилларда ишлаб чиқарилган.
Икром Раҳмон

Теглар:Победа автомобиль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар