Айни дамда аҳоли, хусусан, мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва олйи ўқув юртларида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот марказидан маълум қилишларича, ойлик давомида мамлакатимиздаги барча таълим даргоҳлари, ёшлар фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларда ички ишлар ходимлари томонидан гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган профилактика чора-тадбирлари амалга оширилади. Кенг тушунтириш ишлари олиб борилади.
Тадбирлар давомида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан тайёрланган “Гиёҳвандлик – умр заволи” видеофильми, “Ўз йўлингни танла”, “Буюк юртнинг баркамол авлодлари”, “Соғ танда – соғлом ақл” каби соғлом турмуш тарзининг аҳамияти ва гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари акс эттирилган кўргазмали воситалар намойиш этилмоқда.