...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 мартга қадар Ўзбекистонда “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги” ўтказилади


17:49, 08.02.2017 Жамият
 1 929

Айни дамда аҳоли, хусусан, мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва олйи ўқув юртларида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 1 февралдан 1 мартгача юртимизда “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги”, деб эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот марказидан маълум қилишларича, ойлик давомида мамлакатимиздаги барча таълим даргоҳлари, ёшлар фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларда ички ишлар ходимлари томонидан гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган профилактика чора-тадбирлари амалга оширилади. Кенг тушунтириш ишлари олиб борилади.
 
Тадбирлар давомида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан тайёрланган “Гиёҳвандлик – умр заволи” видеофильми, “Ўз йўлингни танла”, “Буюк юртнинг баркамол авлодлари”, “Соғ танда – соғлом ақл” каби соғлом турмуш тарзининг аҳамияти ва гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари акс эттирилган кўргазмали воситалар намойиш этилмоқда. 

Теглар:Гиёҳвандлик Гиёҳқанд моддалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар