...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 мартдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётларида сервис маҳсулотлари ва таомлар менюси тўлиқ янгиланди


17:18, 02.03.2018 Жамият
 5 017

Францияда ишлаб чиқарилган косметика воситалари тарқатилади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ўз самолётлари бортида йўловчиларга кўрсатиладиган сервис маҳсулотлари ва тортиладиган овқатлари менюси тўлиқ янгиланганини маълум қилди.
 
Шу йил 1 мартдан бошлаб бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг 5 соатдан ортиқ давом этадиган парвозларида бизнес-класс йўловчилари учун янги дизайндаги ва таркибдаги йўл тўпламлари таклиф этилади. Парвоз пайтида зарур бўладиган сервис ашёларидан ташқари унга косметик воситалар – Франциянинг парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган таниқли компаниясининг қўл учун намлантирувчи креми, лаб учун бальзам ҳам киритилган.


 
МАКнинг ўрта масофадаги қатновларининг бизнес класс йўловчилари учун ҳам йўл тўпламлари янгиланди ва тўлдирилди. Йўл қалин жўн рўмоллари ва ёстиқларнинг дизайни ва сифати ҳам ўзгарди. МДҲ мамлакатларига Boeing 767 ва Boeing 787 “Dreamliner” ҳаво кемаларида бажариладиган қатновларда парвозни қулай ўтишига имкон берадиган эргономик шаклдаги ёстиқлар таклиф этилади.
 
Бундан ташқари, йўловчиларнинг истакларини ҳисобга олган ҳолда МАК халқаро қатновларида саҳн овқатлари турлари янгиланди. Бизнес-класс йўловчилари менюсига янги турдаги яхна овқатлар, десертлар ва иссиқ овқатлар киритилди.










 
Фирдавс БЕК

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари самолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар