Москвадаги Манеж биносида дунёнинг бошқа мамлакатларида бўлмаган қуроллар тақдим қилинди.
Путин ўтган ойда АҚШ ва НАТО томонидан эълон қилиниши аниқ бўлган иқтисодий-сиёсий санкцияларга жавобан муносабат билдирди.
“Шу пайтгача бизни ҳеч ким эшитмади. Энди эшитади”, дея гапини бошлади Путин. Шундан кейин у тўпланганларни видео тақдимотга эътибор қилишларини илтимос қилади.
Видеода “Кинжал” ракета тизимидаги “Сармат” номли мудофаани айланиб ўтувчи, дунёнинг бошқа мамлакатларида бўлмаган қурол тақдим қилинди.
Шундан кейин дунёдаги энг мукаммал ишланган лазер қуроли намойиш этилади.
Таъкидлаш керакки, Путин жорий йил 18 март куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан Россиянинг ҳарбий қудратини бутун дунёга кўз-кўз қилди.
Эслатиб ўтамиз, Россияда ўтказилган сўров натижасида кўпчилик аҳоли Путин бўлажак сайловларда ғолиб чиқишини тахмин қилгини ҳақида хабар берган эдик.