Клаус Мангольд "Мангольд Консалтинг" компаниясига раислик қилиш билан бирга туризм соҳасида энг йирик компаниялардан бири бўлган "ТУИ груп" кузатув кенгашининг раҳбари саналади.
Учрашувда Германия компаниялари билан Ўзбекистонда юқори технологияли ишлаб чиқариш корхоналарини очиш, транспорт-логистика ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш, савдо-сотиқ ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Клаус Мангольд Ўзбекистон Республикаси Президентига мулоқот қилиш иш имконияти ҳамда Германия ишбилармон доираларининг лойиҳалари ва таклифларига кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун самимий миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли бизнес-шерикликдан ғоят манфаатдор эканини қайд этди.
Мангольд "Мангольд Консалтинг" компаниясига раислик қилиш билан бирга туризм соҳасида энг йирик компаниялардан бири бўлган "ТУИ груп" кузатув кенгашининг раҳбари ҳисобланади.