Шимолий Кореяга нисбатан жорий қилинган иқтисодий санкциялар натижасида мамлакат иқтисодиёти жар ёқасига келиб қолган.
Хабарда келтирилишича, КХДРда бир литр бензин ёқилғисининг нархи 5 АҚШ долларни ташкил қилмоқда. Мамлакатда гуруч ва хорижий валютанинг баҳоси ўзгармаслиги таъкидланган.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан Шимолий Кореяга нисбатан жорий қилинган иқтисодий санкциялар натижасида мамлакат иқтисодиёти жар ёқасига келиб қолган.
Мамлакатда озиқ-овқат ва ёқилғи маҳсулотлари етишмаслиги кузатилмоқда.
Шимолий Корея ҳукумати бу қийинчиликларни енгиб ўтишда икки йўл мавжуд:
· биринчи, мамлакат узоқ йиллардан бери олиб бораётган ядровий қуролланиш дастуридан воз кечиши лозим;
· иккинчи, ядровий қуролланиш дастуридан воз кечмасдан барча иқтисодий-ижтимоий қийинчиликларни енгиб ўтиши даркор.
Маълумки, яқинда АҚШ президенти БМТ сессиясидаги нутқида “керак бўлса Шимолий Кореяни бутунлай йўқ қилиб юборишимиз мумкин” деб айтган эди.
Бунга жавобан Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо Дональд Трампнинг бу гапларини “итнинг ҳуриши”га қиёслади.
Шу ўринда бир савол туғилади...
Иқтисодиёти жар ёқасига келиб қолган мамлакат 1 литр бензин учун 5 АҚШ доллари тўласа, асосий озиқ рационини гуруч ва гуруч маҳсулотлари “атрофида таъминланса”, халқаро сиёсий ўйинларга аралашиб нима қилади?
Дунёнинг етакчи сиёсий кучлари “геосиёсий ўйинлар” важида бутун бир мамлакат аҳолисининг келажагини “буғиб” қўяётганини наҳотки тушунишмаётган бўлишса?
Шимолий Корея раҳбарлари-чи? Уларга халқни боқиш, иқтисодиётни юксалтириш муҳимми ёки кимлар биландир “даҳанаки ўчакиш”?
Бу каби саволларнинг таҳлил илдизлари жуда чуқур жойларда бўлса керак...