...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқ ва Сурия давлатларининг ҳудудий бутунлигидан кимлар манфаатдор?


11:52, 26.09.2017 Олам
 2 255

Ироқ Курдистони мухтор вилоятида бўлиб ўтган мустақиллик референдуми ва Сурияда давом этаётган фуқаролар уруши — икки раҳбар диққат марказида бўлган.

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбат қилди. Бу ҳақда “Newsturk.ru” хабар бермоқда.
 
Икки давлат раҳбари ўртасида бўлиб ўтган суҳбатда асосий эътибор Яқин Шарқ минтақасидаги долзаб масалаларга қаратилган.
 
Хусусан, Ироқ Курдистони мухтор вилоятида бўлиб ўтган мустақиллик референдуми ва Сурияда давом этаётган фуқаролар уруши — икки раҳбар диққат марказида бўлган.
 
Хабарда келтирилишича, Туркия томони ҳам, Россия томони ҳам Ироқ ва Сурия давлатларининг ҳудудий бутунлигини сақлаб қолишдан манфаатдор эканлиги айтилган.
 
Туркия президенти маъмуриятининг маълумотига кўра, Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг 28 сентябрь куни Анқарада Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Туркия Мустақиллик референдуми Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!