Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан пахта терими учун тўланадиган нархлар оширилди.
16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори билан сентябрда ўрнатилган нархлар ўз кучини йўқотиб, янги тариф бўйича 1 кг қўлда терилган пахта учун теримчиларга 700 сўмдан тўланиши белгиланди.
Тошкент вилояти, Қашқадарё вилоятининг Миришкор, Нишон, Косон ва Касби туманларида ҳар бир кг пахта учун 100 сўмда қўшимча нарх тўланиши белгиланди. Ушбу имтиёз Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам амал қилиши айтилган.