...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гўшт ва балиқ нархлари ошмаслиги учун қарор қабул қилинди


16:47, 19.10.2017 Жамият
 20 034

Гўшт ва балиқ нархини белгилаш — давлат буғдой захирасига боғлиқ бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18 октябрдаги “Чорвачилик ва балиқчилик тармоқларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан чорвачилик ва балиқчилик хўжаликларига давлат ресурсларидан буғдой ажратиш тартиби ўрнатилди.
 
Қарорда чорвачилик ва балиқчилик хўжаликларининг озиқ-овқат базасини мустаҳкамлаш бўйича тизим яратилиб, уларга биржа савдолари орқали, харидорлар реестр бўйича давлат захирасидаги буғдойларни харид қилиш имконига эга бўладилар. Бироқ ушбу хўжаликлар ўз маҳсулотларини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларига қўйилган нархларни назорат ва мониторинг қилиш Республика комиссияси тасдиқлаган нархда сотиш мажбуриятини оладилар.
 
Маълумот учун, Ўзбекистонда бугунги кунда 6 мингдан ортиқ чорвачилик ва 3 мингдан ортиқ балиқчилик хўжаликлари фаолият юритади. 2017 йилда улар томонидан 2 млн 319 минг тонна гўшт ва 60 минг тонна балиқ етиштириш режалаштирилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Гўшт ва балиқ нархи Давлат захираси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар