...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ёш академиклар”, “Академик шогирди” фахрий нишони. Ҳукумат қарори лойиҳасида яна нималар кўзда тутилган?


15:03, 25.08.2018 Жамият
 2 812

Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори ёш иқтидор эгалари учун катта имкониятлар беради.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёш академиклар” клуби ва “Академик шогирди” фахрий нишони низомларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилди.
 
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 19 июлдаги қарори ижросини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Давлат тест маркази иштирокида ёшларни илм-фан соҳасига кенг жалб қилишга йўналтирилган яхлит тизимни шакллантириш мақсадида Фанлар академияси таркибида “Ёш академиклар” клуби ташкил этилиши режалаштирилган.
 
“Академик шогирди” фахрий нишони Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми томонидан умумий ўрта мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлар ўқувчилари ҳамда Олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларидан ташкил топган “Ёш академиклар” клуби аъзолари орасидан ўқув семинарлари даврида меҳнатсеварлиги, илм соҳасидаги фаоллиги, эришган ютуқлари, иқтидори, илмий салоҳияти билан алоҳида ажралиб турган, илмий-тадқиқот олиб боришга иштиёқи баланд ёшларни муносиб тақдирлаш мақсадида топширилади.
 
Мазкур қарорнинг бажарилишида:
 
- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (Б.Йўлдашев) – “Ёш академиклар” клуби фаолиятини ташкил этсин, бунда Республикада академиклар ва бошқа етакчи олимларнинг раҳбарлигида иқтидорли ёшларни илмий билимларни чуқур ўрганиш ва илмий тадқиқотлар билан шуғулланишга кўмаклашиш ва мақсадли жалб этиш чораларини кўради;
 
- Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов) – умумий ўрта мактаб ва академик лицейларидаги иқтидорли ўқувчиларни саралаш, уларни илмий фаолиятга мақсадли жалб этиш учун ҳар бир туман (шаҳар)да ташкил этилган таянч мактабларда тегишли фан йўналишлари бўйича шакллантирилган академик гуруҳларида Фанлар академиясининг академиклари, олий таълим муассасаларини профессор-ўқитувчилари ҳамда олий тоифали ўқитувчиларни жалб этган ҳолда мунтазам мақсадли машғулотлар ташкил этиш чораларини кўради;
 
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов) – касб-ҳунар коллежлари ва Олий таълим муассасаларидаги иқтидорли ўқувчи ва талабаларни саралаш, уларни илмий фаолиятга мақсадли жалб этиш учун ҳар бир вилоятнинг тегишли олий таълим муассасаларида тегишли фан йўналишлари бўйича шакллантирилган академик гуруҳларида Фанлар академиясининг академиклари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда мунтазам мақсадли машғулотлар ташкил этиш чораларини кўради;
 
- Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов) – Инновацион ғоялар ва ишланмалар бўйича йилнинг салоҳиятли ёшларини аниқлаш мақсадида InnoWeek.uz ҳафталиги доирасида танловлар ўтказади ҳамда ғолибларни аниқлаш ва тақдирлаш бўйича тегишли чораларни кўради;
 
- Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (Қ.Қуронбоев) – “Ёш академиклар” клуби форумини ва бошқа тадбирларини ташкиллаштириш ҳамда фаол иқтидорли ёшларни тақдирлаш бўйича тегишли чораларни кўради;
 
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (М.Каримов) - умумий ўрта мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари орасидан қобилиятли ва иқтидорли ёшларни саралашда махсус синовлар ташкил этиш чораларини кўради;
 
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибидаги “Ёш академиклар” клуби низомига кўра, “Ёш академиклар” клуби аъзоларининг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилар:
 
“Ёш академиклар” клубининг аъзолари (кейинги ўринда Ёш академиклар) чуқур билимларга эга бўлиш ва илмий-тадқиқот фаолиятида тажриба орттириш;
 
Ёш академиклар ўқув семинарлари ва замонавий ахборот технологиялари билан янги билимларни муваффақиятли ўзлаштиришлари ва ўз устида мунтазам ишлаш орқали билим даражасини ошириш;
 
Академиклар ва бошқа етакчи олимлар иштирокида фан йўналишлари бўйича форумда ва бошқа тадбирларда фаол иштирок этиш;
 
“Академик шогирди” кўкрак нишони мукофотига сазовор бўлиш учун муносиб ўқув ва илмий фаолиятини олиб бориш;
 
Танланган фан соҳаси бўйича келажакда илмий ишларни олиб бориш учун тайёрланиш;
 
“Ёш академиклар” клубининг фаолиятларини умумтаълим мактаблари ва академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, шунингдек Олий таълим муассасалари талабалари орасида тарғиб қилиш;
 
“Ёш академиклар” клуби фаолиятида бўлиб ўтадиган тадбирларда фаол иштирок этиш.
 
“Академик шогирди” фахрий нишонига талабгорлар “Ёш академиклар” томонидан меҳнатсеварлиги, илм соҳасидаги фаоллиги, эришган ютуқлари, иқтидори, илмий салоҳияти билан алоҳида ажралиб турган, илмий-тадқиқот олиб боришга иштиёқи баланд ёшларни ўқув семинарлари даврида эришган натижалари асосида саралаб олинади.
 
Форумларда академиклар “Ёш академиклар” клуби аъзолари орасидан юқори рейтингга эга бўлган потенциал номзодларни олдиндан танлаб олиб, уларни “Ёш академиклар” клуби Президиумига тақдим этади.
 
“Ёш академиклар” клуби Президиуми академиклар тавсия этган номзодларни уларнинг индивидуал илмий фаолияти натижаларига асосланиб “Академик шогирди” фахрий нишони билан тақдирлайди.
 
“Академик шогирди” фахрий нишони ҳақидаги низомга кўра, “Академик шогирди” фахрий нишони иқтидорли ўқувчи ва талабалар учун муайян илмий соҳада ўз илмий мактабини яратган академиклар томонидан бериладиган мукофотдир.
 
“Академик шогирди” фахрий нишони Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзоси (академик) томонидан ўрта мактаб, лицей ва коллежлар ўқувчиларига ҳамда Олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларидан ташкил топган “Ёш академиклар” клуби аъзолари томонидан ўқув семинарлари даврида меҳнатсеварлиги, илм соҳасидаги фаоллиги, эришган ютуқлари, иқтидори, илмий салоҳияти билан алоҳида ажралиб турган, илмий-тадқиқот олиб боришга иштиёқи баланд ёшларни муносиб тақдирлаш мақсадида топширилади.
 
“Академик шогирди” фахрий нишонига “Ёш академиклар” клуби Президиумининг қарори асосида тавсия қилинади.
 
“Академик шогирди” фахрий нишони, “Академик шогирди” гувоҳномалари ҳамда тақдирлаш тартиби “Ёш академиклар” клуби Президиуми томонидан тасдиқланади.
 
“Академик шогирди” фахрий нишони ва гувоҳномаси ҳар йили 4 ноябрда - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ташкил топган куни “Ёш академиклар” клуби Президиуми Президенти томонидан тантанали равишда топширилади.
 
Мазкур қарор муҳокамаси жорий йил 8 сентябрь куни якунига етади. Унга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Ёш академиклар Академик шогирди фахрий нишони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар