...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига электрон гувоҳнома бериш жорий этилди


19:38, 09.06.2018 Жамият
 1 871

Электрон тизимнинг бир қатор афзалликлари мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига электрон гувоҳнома бериш тизими жорий этилди. Бу ҳақда “Ҳунарманд” уюшмасининг Матбуот хизмати маълум қилмоқда.
 
Ушбу электрон тизимнинг бир қатор афзалликлари мавжуд бўлиб, энг аввало, уюшма аъзолариниг вақтини тежаш, чекка ҳудудларда фаолият олиб бораётган уста-ҳунармандларга гувоҳномани топшириш билан боғлиқ харажатлар қисқаради. Гувоҳномани олиш муддати тезлашади.
 
Шунингдек, уюшма аъзоларининг номи, фаолият тури, аъзолик муддати, гувоҳнома сонини ва бошқа маълумотларни уюшманинг электрон базасидан текшириш имконияти яратилди.
 
Унда аъзонинг исми, фаолият туридан ташқари солиқ тўловчининг индетификацион рақами (СТИР), гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.
 
Гувоҳномани қалбакилаштиришга йўл қўймаслик мақсадида гувоҳномани текширишнинг 3 хил кўриниши акс эттирилган:
 
QR-код;
Уюшманинг расмий веб-сайтига ҳавола;
Уюшманинг Call центр рақами (телефон орқали аъзоликни аниқлаш мақсадида).
 
Гувоҳнома кимларга берилади? Унинг янги электрон кўриниши биринчи навбатда уюшма аъзолигига эндигина кўшилган ҳунармандларга ва аъзолик гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган аъзоларига берилади.
 
Сўнгра босқичма-босқич барча уюшма аъзоларининг гувоҳномалари электрон шаклга ўзгартирилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ҳунарманд электрон гувоҳнома 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар